Андижонда Осиё чемпионларига ҳайкал қўйилди (фото)

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Шерқўрғон МФЙдаги 23-мактаб ҳудудида жойлашган стадионда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон термаси учун ҳайкал ўрнатилди.

Андижондан сайтимизга маълум қилишларича, ҳайкалда 7-рақамда ўйнаган ва Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлган Одилбек Ҳамробеков ҳамда 10-рақамда вьетнамлик рақиб футболчиси тасвирланган.

Хабарга кўра, ҳайкалнинг баландлиги 5,5 метр, остидаги пойдевори билан ҳисоблаганда 9 метрни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter