«Башакшеҳир» «Аланяспор»ни енгди, Шомуродов яна тўпурарлар етакчиси
Туркия чемпионатининг 23-турида «Истанбул Башакшеҳир» сафарда «Аланяспор» устидан ғалаба қозонди.
Ушбу натижа билан «Башакшеҳир» очколари сонини 36 тага етказиб, 6-поғонадаги ўрнини мустаҳкамлади.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик футболчилар Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов майдонда 70 дақиқа ҳаракат қилишди. 42-дақиқада Файзуллаев ишлаган пеналтини Шомуродов голга айлантирди ва тўпурарлар пойгасида яна етакчи бўлиб олди (16 та гол). «Трабзонспор» футболчиси Пол Онуачу ҳам шунча гол киритган, аммо у пеналтиларда урган голлар кўпроқ.
Туркия Суперлигаси. 23-тур
Аланяспор — Башакшеҳир 1:2
Голлар: Ҳадергёнай 67 — Селке 14, Шомуродов 42 (пен)
Башакшеҳир: Муҳаммад, Ўмер Али, Дуарте, Опоку, Кемен, Опери (Каратас, 46), Файзуллаев (Ба, 71), Шомуродов (Эргун, 70), Ҳарит (Сари, 31), Селке (Да Коста, 58).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter