Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дани Алвес «Барселона»га қайтди

Дани Алвес «Барселона»га қайтди

Фото: «Twitter»

Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес қадрдон жамоаси «Барселона»га қайтмоқчи экани ҳақида хабар бергандик. Хабар тасдиқланди — Алвес яна «Камп Ноу»да тўп суради. Бу ҳақда «Барселона» матбуот хизмати маълум қилди.

38 ёшли футболчи билан жорий мавсум охиригача муддатга шартнома имзоланган.

Дани Алвес кейинги ҳафтадан машғулотларга киришади, бироқ 2022 йилнинг январига қадар расмий ўйинларда майдонга туша олмайди.

Маълумот учун: Дани Алвес 2008–2016 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган: 391 ўйин, 21 гол, 101 голли узатма.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг