Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ. 1/4 финал. «Барса»ни «қизил», «Атлетико»ни «сариқлар» тўхтатди

ЕЧЛ. 1/4 финал. «Барса»ни «қизил», «Атлетико»ни «сариқлар» тўхтатди

Фото: VK / Championat.com

Европа чемпионлар лигасида 1/4 финалнинг дастлабки икки жавоб ўйини бўлиб ўтди: «ПСЖ» Барселонада меҳмон бўлди, «Атлетико Мадрид» Дортмундга сафар қилди.

Ўз уйида «Барселона»га 2:3 ҳисобида ютқазган «ПСЖ» жавоб ўйинида ҳам, умумий баҳсда ҳам камбэк қилди. «Барса» ҳимоячиси Араухо 29-дақиқада олган қизил карточка якунда жамоасини тўхтатган қизил чироққа айланди.

Аммо чинакам камбэклар Дортмундда бўлди. Аввалига «Боруссия» 2 та гол уриб олдинга ўтиб олди, кейин мадридликлар мувозанатни тиклашди, охири иккита гол киритишга ирода топа билган немислар ярим финал чиптасини қўлга киритишди.

Ярим финалнинг биринчи жуфтлигида «ПСЖ» ва «Боруссия Д» финал учун курашади. Улар бир гуруҳдан чиқишган, парижликлар бир ўйинда ғалаба қозонишган, битта ўйин дуранг бўлган (2:0, 1:1).

ЕЧЛ. 1/4 финал. 16 апрел

Жавоб ўйинлари 

Барселона — ПСЖ 1:4 (Биринчи ўйин — 3:2)

Голлар: Рафиня (12) — Дембеле (40), Витиня (54), Мбаппе (61 пеналти, 89).

Барселона — тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу (Жоау Феликс, 82), Гундўған, де Йонг (Лопес, 82), Педри (Ферран Торрес, 62), Рафиня, Ямал (Мартинес, 34), Левандовски.

ПСЖ — Доннарумма, Ҳакими, Маркинос, Эрнандес, Мендеш, Фабиан Руис (Асенсио, 77), Витиня, Заир-Эмери (Угарте, 80), Дембеле (Коло-Муани, 88), Барколя (Ли Кан Ин, 77), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Мартинес (40), Мбаппе (40), Фабиан Руис (45+1), Левандовски (50), Маркинос (62), Гундўған (64), Доннарумма (87), Рафиня (90+7), Лопес (90+7).

Четлатиш: Араухо (29).

Боруссия Д — Атлетико 4:2 (Биринчи ўйин — 2:1, мадридликлар ғалаб қозонишган)

Голлар: Брандт (34), Матсен (39), Фюллкруг (71), Забитцер (74) — Ҳуммелс (49, автогол), Корреа (64).

Боруссия Д — Кобел, Рюэрсон, Ҳуммелс, Шлоттербек, Матсен, Забитцер, Жан, Брандт (Ройс, 90), Санчо (Ўзжан, 86), Адейеми (Байно-Гиттенс, 66), Фуллкруг.

Атлетико — Облак, Молина (Барриос, 46), Хименес, Эрмосо, Витцел, Аспиликуэта (Рикелме, 46), Коке, Де Паул (Саул, 84), Лоренте, Гризманн, Мората (Корреа, 46).

Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (30), Рюэрсон (43), Эрмосо (45+1).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг