Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Эл Класико»да «Барселона» ғалаба қозонди (видео)

«Эл Класико»да «Барселона» ғалаба қозонди (видео)

«Барселона» АҚШда ташкил этилган турнида Мадриднинг «Реал» клубини мағлуб этди.

Каталонияликларга ғалаба келтирган ягона голни жамоанинг янги аъзоси – бразилиялик Рафиня киритди.

У «Лидс»дан кўчиб ўтгандан кейин иккинчи ўйинни ўтказди. Қанот ҳужумчиси ўйиннинг 27-дақиқасида чиройли зарбаси билан Куртуа қўриқлаётган дарвозанинг «тўққизлигини» нишонга олди.

Эътиборлиси, Рафиня ўзининг дебют ўйинида ҳам бир гол уриб, икки голли пас қилишга эришганди.

Реал Мадрид – Барселона – 0:1

Гол: 0:1 - 27 Рафиня.

«Реал Мадрид» - Куртуа, Алаба (Начо 46), Милитао (Валехо 62), Рюдигер (Менди 46), Валверде (Модрич 46), Тчуамени (Кроос 46), Камавинга (Касемиро 46), Васкес (Одриосола) , 71), Азар (Асенсио, 46), Винисиус Жуниор (Мариано Диас, 70), Родриго (Себалиос, 70).

Барселона – Тер Штеген (Пеня 62), Араухо (Дест 63), Кристенсен (де Йонг 46), Эрик Гарсия (Пике 63), Алба (Балде 46), Бускетс (Нико Гонсалес 63), Педри (Серхи Роберто, 63), Гави (Кесси, 46), Левандовски (Обамеянг, 46), Рафиня (Депай, 63), Фати (Дембеле, 46).

Огоҳлантиришлар: Кристенсен (34), Алба (43), Бускетс (54), Васкес (65), Кесси (74).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг