Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди

ФИФА президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида Инфантинони спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматовлар кутиб олган.

Таъкидланишича, ташриф Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ФИФА ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган.

Ташриф доирасида 30 сентябр куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда барпо этилган замонавий футбол майдонлари очилиш маросими бўлиб ўтади.

Шунингдек, ФИФА делегацияси пойтахтдаги Олимпия шаҳарчаси, «Янги Тошкент марказий футбол ўйингоҳи» ҳамда Миллий футбол марказида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон ва ФИФА ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим масалалар ҳам ўрин олган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг