Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2022 йил 31 март куни мамлакатлар миллий терма жамоаларининг рейтингини янгилади.

«Пентакампеонлар» — Бразилия терма жамоаси (1832.69) футболчилари янгиланган рейтинг пешқадамига айланишди. Бельгия (1827.00) — иккинчи, Франция (1789.85) — учинчи ўринда.

Аргентина (1765.13) ва Англия (1761.71) кучли бешликка кирди.

Ўзбекистон терма жамоаси 83-ўринда, рейтингдаги қўшниларимиз — Габон, Гондурас (тепада), Бенин ва Грузия (пастда). Мамлакатимиз футболчилари Осиёда Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Ироқ, Ўмон ва Хитой футболчиларидан кейинги 11-ўринни эгаллашди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг рейтинги яхшироқ: Осиёда — 10, жаҳонда — 48-ўринда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг