Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гарет Саутгейт Англия терма жамоасини тарк этди

Гарет Саутгейт Англия терма жамоасини тарк этди

ФОТО: PAUL TERRY/CSM VIA ZUMA PRESS WIRE | SCANPIX

Гарет Саутгейт Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси (FA) хабар берди.

Таниқли мутахассис Фабрицио Романо ҳам шундай ёзди.

Саутгейт Англия терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида инглизлар Евро-2020 ҳамда Евро2024 да кумуш медалларни қўлга киритишган. Унинг миллий жамоа билан шартномаси 2024 йил декабрига қадар тузилганди.

«102 ўйин ва саккиз йиллик фаолиятдан сўнг Гарет Саутгейт Англия терма жамоаси лавозимидан кетишини эълон қилди», — дейилади FA хабарида.

14 июл куни бўлиб ўтган Евро-2024 финалида Саутгейт бошчилигидаги Англия Испаниядан аламли тарзда мағлубиятга учраганди (1:2).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг