«Манчестер Сити» тўхтатилди! Энди кучли бешлик чемпионатларидаги мағлубиятсиз серия фақат «Барселона»да қолди
![«Манчестер Сити» тўхтатилди! Энди кучли бешлик чемпионатларидаги мағлубиятсиз серия фақат «Барселона»да қолди](http://static.xabar.uz/crop/3/9/920__95_3989593026.jpg)
Каталония клуби ҳам бугун 11 йилдан бери ғалаба нималигини билмаётган стадионга боради.
Гвардиола бошчилигида «Манчестер Сити» ушбу мавсумда АПЛда мағлубият нималигини билмай келаётган эди. Ҳозиргина якунланган 23-тур доирасида «шаҳарликлар» ниҳоят тўхтатилди. Бу вазифани «Ливерпул» бажарди. Клопп шогирдлари биринчи даврада учралган қақшатқич мағлубият (5-0) аламини олишди.
Ливерпуль – Манчестер Сити – 4:3
Голлар: 1:0 – 9 Окслейд-Чемберлен, 1:1 – 40 Сане, 2:1 – 59 Фирмино, 3:1 – 61 Мане, 4:1 – 68 Салоҳ, 4:2 – 84 Бернарду Силва, 4:3 – 90 Гюндоган.
14 январ, 19.00, «Энфилд»
Шу тарзда кучли бешлик чемпионатларидаги мағлубиятсиз серия фақат «Барселона»да қолди. Вальверде шогирдлари бугун «Реал Сосьедад» меҳмони бўлади. Эслатиб ўтамиз, каталония гранди «Аноэта» стадионида 11 йилдан бери ғалаба қозона олмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter