Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси пешқадам бўлди (фото)

Ўзбекистон терма жамоаси пешқадам бўлди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Пойтахтимиздаги «Universal Horses Stable» мажмуасида от спорти бўйича «CS01*-W LONGINES FEI JUMPING NATIONS CUP EURASIAN LEAGUE» жамоавий мусобақаси бўлиб ўтди.

Турнирда Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия вакиллари икки даврадан иборат конкур йўналишида баҳслашди. Жамоавий баҳсда спортчиларимиз Аъзам Толибоев, Оқил Собиржонов ҳамда ёш ва умидли чавандозлар – Абдураҳмон Абдуллаев, Дилшод Шокиров каби тажрибали спортчилар иштирок этишди.

Биринчи турдан сўнг мусобақа мезбони Ўзбекистон терма жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Қозоғистон ва Қирғизистон жамоалари бўлишди, бироқ иккинчи босқичда қозоғистонликлар қирғизистонлик рақибларини ортда қолдирди. Чавандозларимиз эса пешқадамликни сақлаб қолишди.

Ғолиб спортчиларимиз шарафига давлатимиз мадҳияси янграб, байроғимиз баланд кўтарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг