Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурга жўнаб кетди. Ўйин олдидан вазият қандай?

Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурга жўнаб кетди. Ўйин олдидан вазият қандай?

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш мусобақаси иккинчи босқичи, 4 тур доирасидан ўрин олган баҳсда иштирок этиш учун Сингапурга учиб кетди.

Эртага, 15 октябр куни Вадим Абрамов шогирдлари меҳмонда Сингапур термаси билан беллашади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этган Темур Кападзе учрашувда имкон қадар ҳужумкор ўйин кўрсатиб ғалаба қозонишга ваъда берди.

Маълумот ўрнида, жамоалар шу кунгача ўзаро икки бор тўқнаш келиб, ҳар иккала баҳсда ҳам вакилларимиз муваффақият қозонишган. Тўплар нисбати эса 10:3 ни ташкил қилади.

Гуруҳимизда Саудия Арабистони ва Сингапур термалари 4 очко жамғарган ҳолда карвонбошилик қилаётган бўлса, терма жамоамиз 3 очко тўплаб, учинчи поғонани банд қилган. Кейинги ўринларни Фаластин ва Яман жамолари эгаллашган.

Эртанги беллашувни Шень Йинхао бошчилигидаги хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Қанотларда унга ҳамюртлари Сонг Циянгюн ҳамда Жанг Ченглар ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Сингапур ўйини, эртага Сингапурнинг «Марказий» стадионида, Тошкент вақти билан 16.45 бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг