Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон клуби Афғонистон жамоасини мағлуб этди

Ўзбекистон клуби Афғонистон жамоасини мағлуб этди

Термиз шаҳридаги «Алпомиш» ўйингоҳида Ўзбекистон ҳамда Афғонистон давлатларининг футол клублари ўртасида ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Баҳсда Афғонистоннинг «Истиқлол» футбол клуби Сурхондарё вилоятининг «Қизириқ» футбол жамоаси билан рўбарў келди. Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан қизил либосда ҳаракат қилган меҳмонлар тезкор ҳужумлар уюштириб, мезбон жамоа вакилларини шошилтириб қўйдилар. Бироқ «Қизириқ» футбол клуби ўйинчилари қарши ҳужумда кўпроқ тезкор комбинатцияларни ишлатиб меҳмонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Мазкур урунишлар ўз самарасини бериб, учрашувнинг биринчи бўлимида «Қизириқ» футбол клуби вакиллари меҳмонлар дарвозасига иккита тўп киритишга мувоффақ бўлишди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳисоб ўзгармади. «Қизириқ» футбол клуби жамоаси Афғонистоннинг «Истиқлол» жамоаси устидан 2- ҳисобида ғалаба қозонди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг