Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик икки нафар футболчи хориж клубларига ўтди

Ўзбекистонлик икки нафар футболчи хориж клубларига ўтди

Бекободнинг «Металлург» клуби тўпурари Шаҳзод Убайдуллаев ҳамда Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини хорижда давом эттирадиган бўлишди.

Достонбек Ҳамдамов Бирлашган Араб Амирлигининг «Ан-Наср» клуби билан шартнома имзолаган бўлса, Шаҳзод Убайдуллаев Беларусь чемпиони «Шахтёр» клуби сафига бориб қўшилди.

Маълумот учун:

  • Дубайнинг «Ан-Наср» клуби БАА Про лигаси 12-туридан кейин 24 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 
  • «Шахтёр» клуби эса бу йил мамлакат чемпиони сифатида Чемпионлар лигаси саралаш босқичида иштирок этади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг