Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Пахтакор» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

«Пахтакор» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Фото: AFC

«Пахтакор» клуби Элит Осиё чемпионлар лигаси асосий босқичини дуранг билан бошлади.

Жиддада турнирнинг амалдаги ғолиби «Ал-Аҳли» клубига қарши ўйнаган пахтакорчилар 86-дақиқада ҳисобни очишди. Аммо асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда жавоб голи ўтказиб юборилди.

«Пахтакор» кейинги ўйинни 12 октябрда Тошкентда Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» клубига қарши ўтказади.

Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 1-тур

14 сентябр, Жидда, «King Abdullah Sports City» стадиони

Ал-Аҳли – Пахтакор 1:1

Голлар: Фирас ал-Бурайкан (90+3) — Фламарион (86)

Бош ҳакам: Абдулла Жамалий (Кувайт)

Ал-Аҳли: Эдуард Менди, Ибраҳима Диаби (Валентин Атангана 62), Галено (Мешал Ал-Мутайрий 53), Саид Бааттиа, Иван Тони (Фирас Ал-Бурайкан 68), Матеус Мартинс, Мерих Демирал (Муҳаммад Сулаймон 68), Саад Балобаид, Райан Ҳамид, Солиҳ Абу Алшамат, Наиф Масуд (Эдуард Сперцян 46)

Пахтакор: Владимир Назаров, Заид Таҳсин (Муртазо Пуралиганжи 46), Дилшод Саитов, Иброҳим Ибрагимов, Акмал Мозговой (Муҳаммадали Дилшодбеков 88), Достонбек Ҳамдамов (Фламарион 68), Башар Ресан, Абдурауф Бўриев, Айман Ҳусайн (Стивен Чинеду 69), Шерзод Насруллаев (Ҳожиакбар Алижонов 78), Муҳаммадрасул Абдумажидов

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (63), Солиҳ Абу Алшамат (64)

Эслатиб ўтамиз, кеча Элит Осиё чемпионлар лигаси 1-турида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз майдонида «Эйр Форс» устидан 1:0 ҳисобида устун келганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг