Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Реал Мадрид» молиявий фирибгарликда гумон қилиняпти

«Реал Мадрид» молиявий фирибгарликда гумон қилиняпти

Футбол бўйича Испания чемпиони — «Реал Мадрид» фаолияти мамлакат солиқ органларини қизиқтириб қўйди. Гап шундаки, жамоа раҳбарлари фирибгарликда, хусусан, оффшор зоналардаги компаниялар билан тил бириктириб солиқларни яширганликда гумон қилиняпти.

«Реал» раҳбарлари 5 йил аввал жамоа тижорий ҳуқуқларини сотиш бўйича «Providence» фонди билан келишув имзолаганди. Шартномага мувофиқ, фонд яқин 10 йил мобайнида «қироллик клуби»га 500 млн. евро ўтказиб бериши керак эди. Ушбу келишувда воситачилик қилганлар оффшорларда, жумладан, Кайман оролларида рўйхатдан ўтган.

Испания солиқчиларига кўра, пойтахт клуби шу йўл билан солиқларни яширишга уринган бўлиши мумкин.

Испания солиқ идораларини Европадаги энг синчков ҳуқуқ органларидан бири дейишади. Таниқли юлдузлар, футболчиларнинг ҳар бир молиявий амалиёти махсус кузатиб борилади. Ла Лига юлдузлари Криштиану Роналду ва Лионел Месси ҳам солиқ идораларининг яхшигина тафтишидан ўтганди, бундан хабарингиз бор, албатта.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг