Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал Мадрид» Европа чемпионлар лигаси ғолиби!

«Реал Мадрид» Европа чемпионлар лигаси ғолиби!

Фото: «Google.com»

«Реал Мадрид» футбол клуби Германиянинг «Боруссия Дортмунд» клубини мағлуб этиб, УЕФА Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

1 июнь, шанба куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финал учрашувида 2:0 ҳисоби испан клуби фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувда голларни 74-дақиқада Дани Карвахал ва 83-дақиқада Винисиус Жуниор киритди.

«Реал» учун бу ғалаба тарихдаги 15-ғалаба бўлди. «Реал Мадрид» охирги марта 2022 йилда Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган эди.

Бу Дортмунднинг «Боруссия» клубининг УЕФА Чемпионлар лигаси финалида 2013 йилдан буён илк бор иштирок этиши эди. Бу йил финал йўлида Дортмунднинг «Боруссия»си «ПСЖ», «Атлетико Мадрид», «Интер» каби машҳур клубларни мағлуб этишга муваффақ бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг