Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду ва Месси бир жамоада ўйнаши кутиляпти

Роналду ва Месси бир жамоада ўйнаши кутиляпти

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда Парижнинг «ПСЖ» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда француз матбуоти хабар берди.

Футболчига Франция жамоаси қизиқиш билдирган. Парижликлар Килиан Мбаппенинг ўрнига ҳужумчи қидиришмоқда. Хабарингиз бор, Мбаппе ёзда «Реал» Мадридга ўтишга яқин турибди.

Шунингдек, Роналду ҳам айни пайтда манчестерликлар сафида ички муҳитга мослаша олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» сафига 2021 йил сентябрда бориб қўшилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг