Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суд Бенземани айбдор деб топди

Суд Бенземани айбдор деб топди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема «Олимпиакос» ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнани шантаж қилганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Get French Football News хабар берди.

Суд унга бир йиллик шартли қамоқ ва 75 минг евро миқдорида жарима жазосини белгилади.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2015 йилда терма жамоадаги шериги Матье Валбуэнанинг интим видеолари тарқатилишида воситачилик қилгани ва шантажчиларга видеони чоп этмаслик учун пул тўлашга ундагани айтилганди. Можаро туфайли ҳар икки футболчи ҳам Евро-2016да терма жамоа сафидан ҳайдалганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг