Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент халқаро шахмат академиясининг учта минтақавий филиали очилади

Тошкент халқаро шахмат академиясининг учта минтақавий филиали очилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ёш шахматчиларни тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш учун Тошкент халқаро шахмат академиясининг Самарқанд, Хоразм ва Фарғонада учта минтақавий филиали ташкил этилади. Академияда олий тоифали мураббийларни тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади.

ФИДЕ рейтингида 1 минг 500 дан юқори балл тўплаган шахматчиларнинг хусусий клубларда ўқиш харажатларининг ярми давлат томонидан қопланади. Бу ёш истеъдодларнинг тайёргарлигини давом эттиришига қўшимча имконият яратади.

Мамлакатимизда “Ўзбекистон Grand Chess” миллий бренди остида халқаро турнирлар мунтазам ўтказиб борилади. Бу шахматчиларимизга кучли рақиблар билан ўз юртимизда беллашиш имконини беради.

Президентимиз Янги Тошкентда 500 кишилик ўйин зали, ётоқхона ва спорт майдончаларига эга замонавий шахмат саройини барпо этишни таклиф қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг