Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқаро мусобақада спортчиларимиз 11 та медални қўлга киритишди

Халқаро мусобақада спортчиларимиз 11 та медални қўлга киритишди

Фото: «ЎзА»

Украина пойтахти Киев шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича анъанавий халқаро турнирда қатнашган эркин курашчиларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза, юнон-рум курашчиларимиз эса 5 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Йигирманчи маротаба ташкил этилган ва 20 дан ортиқ давлат курашчилари қатнашган турнирда Олимпиада ҳамда жаҳон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари иштирок этгани баҳсларнинг муросасиз кечишини таъминлади.

Якунда Ғуломжон Абдуллаев ва Иляс Бекбулатов ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Совриндорлар:

Эркин кураш бўйича Ғуломжон Абдуллаев (57 кг), Иляс Бекбулатов (70 кг) олтин медаль, Нодиржон Сафаров (57 кг) кумуш медаль, Маҳмуджон Шавкатов (57 кг), Бекзод Абдураҳмонов (79 кг), Жавраил Шапиев (86 кг) бронза медаль, Юнон-рум кураши бўйича Илҳом Баҳромов (55 кг), Арам Варданян (67 кг), Жалгасбай Бердимуратов (82 кг), Рустам Ассакалов (87 кг), Мўминжон Абдуллаев (130 кг) бронза медални қўлга киритишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг