Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зидан Бэйлнинг «Тоттенҳэм»га ўтишига муносабат билдирди

Зидан Бэйлнинг «Тоттенҳэм»га ўтишига муносабат билдирди

Фото: «Известия» / «FootballHD»

«Реал Мадрид» бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоа яримҳимоячиси Гарет Бэйлнинг «Тоттенҳэм» клубига ўтаётганига муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, уэльслик футболчи лондонликлар сафига ижара асосида қўшилмоқда.

«У гўёки мен туфайли кетаётгани ҳақидаги гап-сўзларга қўшилмайман. Асло бундаймас. Ўртамизда муаммо бўлмаган, унга эса омад тилайман.

Биз трансфери ҳақида гаплашмадик. «Реал»да қойилмақом натижаларга эришди, бунга гап бўлиши мумкин эмас. Бэйл ўз даражасини кўрсатиб, шунга яраша кўп совринлар ютди. У етарлича ўйнамади? Ҳа, аммо бунинг ўзига яраша сабаблари бор», — деди Зидан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг