Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оксфорддан Ўзбекистонга: ўзбек тили ва маданиятини ўрганиш учун янги кўприк

Оксфорддан Ўзбекистонга: ўзбек тили ва маданиятини ўрганиш учун янги кўприк

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 2025 йил октябрь ойида Оксфорд университетига ташриф буюриб, мазкур нуфузли даргоҳда Ўзбекшунослик дастурининг расмий очилиш маросимида иштирок этган эди.

Оксфорднинг Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари факультетида ўзбек ва қадимги ўзбек тилларининг ўқитилиши йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги илмий-маданий ҳамкорликда муҳим қадам бўлди.

Энди ушбу ташаббуснинг амалий давоми сифатида Оксфорд талабалари учун Ўзбекистонда Ёзги мактаб ташкил этилди. Бугун ушбу муҳим таълимий лойиҳага старт берилди!

Бир ой давомида Оксфорд талабалари ўзбек тилини бевосита тил муҳитида ўрганиш, миллий маданиятимиз ва Ўзбекистоннинг бой тарихи билан танишиш имконига эга бўладилар.

Дастур доирасида Тошкент, Самарқанд ва Бухорога сафарлар, ўзбек тили дарслари, маданий тадбирлар ва турли маърифий учрашувлар ташкил этилади.

Энг муҳими, бу Ёзги мактаб — Ўзбекистон ва дунё ёшлари ўртасида янги билим, дўстлик ва мулоқот кўприкларини барпо этишга хизмат қилади.

Ўзбек тили — энди Оксфорд аудиторияларида. Ўзбекистон эса Оксфорд талабалари учун жонли мулоқот майдонига айланмоқда!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг