Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда докторантурага қабуллар сони ортмоқда

Ўзбекистонда докторантурага қабуллар сони ортмоқда

2025 йил якунига кўра, Ўзбекистонда таянч докторантурага эга ташкилотлар сони 165 тага етди. Бу 2024 йилга нисбатан 19 тага ёки 13 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, таянч докторантурага қабул қилинганлар сони 4 минг 159 нафарни ташкил этиб, бир йилда 324 нафарга ошди.

Йил охирига келиб таянч докторантурада таҳсил олаётганлар сони 8 минг 326 нафарга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 334 нафарга ёки 4,2 фоизга кўпдир. Таянч докторантурани битирганлар сони ҳам ўсиб, 2 минг 256 нафарни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 22 нафарга юқори бўлди.

Ҳудудлар кесимида таянч докторантурага эга ташкилотлар энг кўп Тошкент шаҳрида — 84 та, Тошкент вилоятида — 17 та ва Самарқанд вилоятида — 14 та қайд этилди. Энг кам кўрсаткич Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида кузатилди.

Таянч докторантурага қабул бўйича ҳам Тошкент шаҳри етакчилик қилди. Пойтахтда 1 минг 682 нафар докторант қабул қилинган бўлса, Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 386 нафарни, Наманган вилоятида эса 330 нафарни ташкил этди.

Йил якунига кўра, таянч докторантурада таҳсил олаётганлар сони бўйича Тошкент шаҳри 2 минг 842 нафар билан биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Бухоро вилояти — 831 нафар ва Самарқанд вилояти — 825 нафар билан қайд этилди.

Таянч докторантурани битирганлар сони бўйича ҳам Тошкент шаҳри етакчи бўлиб, 772 нафар битирувчига эга бўлди. Самарқанд вилоятида 295 нафар, Наманганда эса 217 нафар докторант ўқишни якунлади.

2025 йилда докторантурага эга ташкилотлар сони 124 тага етди. Бу бир йилда 24 фоизга ошган. Докторантурага қабул қилинганлар сони 604 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 23,3 фоизга кўпайди. Йил якунига келиб докторантлар сони 1 минг 309 нафарга етган бўлса, битирувчилар сони аксинча 252 нафарни ташкил этиб, 3,8 фоизга камайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг