Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар берди.

Рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлари рейтинги асосида тузилди:

ARWU – The Academic Ranking of world Universities;

THE – Times Higher Education;

QS – Quacquarelli Symonds World University Rankings.

Рейтингда биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.

Қўшма қарор билан тасдиқланган халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлар рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасалари 2018 йилда эълон қилинган рўйхат асосида шакллантирилган ҳамда навбатдаги рейтинг эълон қилингунга қадар амал қилади.

Рўйхатни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг  расмий сайти орқали кўришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг