Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ўсмир қизлар ўртасидаги туғруқ ҳолатлари камайгани сабаби маълум қилинди

Ўзбекистонда ўсмир қизлар ўртасидаги туғруқ ҳолатлари камайгани сабаби маълум қилинди

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар ўртасидаги эрта туғруқ ҳолатлари таҳлил қилинганда, 2017 йилдан бошлаб 11 йиллик умумтаълим тизимига ўтилиши билан эрта туғруқ ҳолатларининг сони пасайиши кузатилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълумотида сўз боради.

Мисол учун 2016-2017 йиллар давомида 15-17 ёшдаги қизлар ўртасида жами 429 туғруқ ҳолати қайд этилган бўлса, 2018-2019 йиллар давомида ушбу кўрсаткич 34 фоизга камайиб, 284 тани ташкил қилган.

Эрта туғруқ ҳолатлари содир этилиши кўрсаткичининг камайиши ҳолатини умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган қизлар сони нисбатига таққослаганда ҳам кўриш мумкин: 

  • 2017 йилда Халқ таълими тизимида таҳсил олаётган ҳар 12995 нафар қизга 1 та туғруқ (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0076%);
  • 2018 йилда тизимда таҳсил олаётган ҳар 15169 нафар қизга 1 та туғруқ (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0066%);
  • 2019 йилда тизимда таҳсил олаётган ҳар 23666 нафар қизга 1 та туғруқ тўғри келган (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0042%).

«11 йиллик таълим тизимининг қайтгани мазкур муаммонинг мамлакатимиз миқёсидаги асосий ечими сифатида баҳолаш мумкин, сабаби мактабни тарк этган ўқувчи коллеж ёки лицейга борганда ўзининг ахлоқини бемалол, ижтимоий назоратсиз трансформация қилиши (ўзгартириши), ўсмир муайян субмаданиятга осонгина иммитация (тақлид) қилиши мумкин бўлган ва бу жараёнда уни янги ижтимоий гуруҳ шундайлигича қабул қилган», келтирилади маълумотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг