Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Сергелидаги мактаб директорига юксак унвон берди

Президент Сергелидаги мактаб директорига юксак унвон берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Сергели тумани 300-мактаб директори Нигора Саидхўжаевага «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

«Халқ таълими соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлодни эзгу ғоялар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, жонажон Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар қалбида илм-фан ва билимга интилиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳри Сергели тумани 300-мактаб директори Саидхўжаева Нигора Эргашевнага "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси" фахрий унвони берилсин», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг