Таълимни ривожлантириш маркази директори ишдан кетди
![Таълимни ривожлантириш маркази директори ишдан кетди](http://static.xabar.uz/crop/2/3/920__95_2310278416.jpg)
Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Ҳамидов Воҳид Собирович Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди.
Бунга унинг бошқа ишга ўтиши сабаб сифатида келтирилган.
Воҳид Ҳамидов мазкур лавозимни 2023 йил июн ойида эгаллаганди. Аввал у АОКАда масъул лавозимда ишлаган. Марказнинг ўзи эса Президентнинг 2023 йил апрелдаги қарори билан ташкил этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter