Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«АКТ вазирлиги жасорат кўрсатди» — блогерлар блэкаут давридаги муҳим фактни эътироф этишди

«АКТ вазирлиги жасорат кўрсатди» — блогерлар блэкаут давридаги муҳим фактни эътироф этишди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда юз берган блэкаут тугади. Бугун, 27 январь куни соат 16:00 дан республикамизнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Блэкаут бошланганидан кейин ўтган вақт деярли барча соҳа ва тармоқлар учун синовли бўлди.

Айрим муҳим тармоқлар, айниқса, қийин паллада аҳолига маълумотларни ўз вақтида етказиб турилишига, одамларнинг ўзаро мулоқотда бўлиб, хотиржамликнинг сақланишига бевосита техник имконият яратиб турган алоқа соҳаси бу оғир синовдан аъло даражада ўтиб олди.

Мобил ва стационар алоқа ҳам, интернет ҳам, теле ва радиоузатишлар ҳам электр таъминотисиз ишлай олмайди, шу боис  блэкаут ҳодисаси алоқа соҳасига қаттиқ зарба бериши мумкин эди. Бироқ тизим форс-мажорларсиз вазиятдан чиқиб кетишни уддалади. Бу ҳолатни қатор таниқли блогерлар ҳам алоҳида эътироф этиб ўтишди.

«Muxbir Daliyev» канали:

Аxборот технологиялари ва комуникацияларни ривожлантириш вазирлиги жасорат кўрсатди.

Кета-кетма барча вазирликларда инфратузилмалар, тизимлар электр энергияси сабаб вақтинча тўхталиш хақида хабарлар берилди.

Шундай вақтда (АКТ вазирлиги) қилт этмай туриб бердия. Биз важанглатиб ахборот узатиб турдик.

100 фоиз ишга тушгунча шундай темпда туринглар.

«Эффект Макаренко» канали:

Мобил алоқа ва Интернетни қўллаб-қувватлаган ва қўллаб-қувватлаётган алоқачиларга раҳмат.

Ҳаммаси муаммосиз ўтди, чунки одамларга вақтида хабар берилди ва ваҳиманинг олди олинди. Интернетнинг ўчиб қолмагани шарофати билан.

Алоқа соҳаси вазифасини 5+га бажарди.

Alimoff канали:

Ташаккур. Кечаги ишлар бошда бор экан, кўз кўрди.

Бир қатор позитив ҳам бор. Масалан, алоқа ҳам 2-3 соатда ўчади дейилган бўлса-да шахсан менда умуман узилмади. Тошкентдаги оилам билан ҳам, Андижондаги жигарларим билан ҳам алоқани ушлаб турдим, ўзим ўртада қолиб кетган бўлсам-да.

Аэропортда кутиш соатлари интернетсиз жуда зерикарли машғулотга айланган бўларди, аммо интернетим ҳам умуман узилмади. Алоқачиларга катта раҳмат.

TROLL.UZ блоги:

Ва албатта барча алоқа ходимларига алоҳида ташаккур! Сизлар туфайли яқинларимиз билан алоқа узилмади.

Kurbanoff.net канали:

Кечаги кундан кейин.

Бугун кофе менга айниқса мазали бўлиб туюлди, уйдаги илиқлик — ғайриоддий ёқимли, жўмракдаги сув эса шунчаки ажойиб. Мен интернет ва телефон алоқалари ҳақида гапирмаяпман — улар тасаввурга сиғмайдиган гўзал оламнинг ажойиб вакиллари. Умуман олганда, оддий кўринадиган кўп нарсалар, аслида, мўъжизалидир. Мен бундан юз-юз минг йил аввал, ҳатто ундан ҳам олдинроқ яшаган аждодларимнинг ҳаёти ҳақида ўйладим. Шунингдек, биз ўрганиб қолган шароитлардан (мунтазам) фойдалана олмасдан яшайдиган замондошлар ҳақида ҳам.

Патрул хизматининг кечаги фаолияти эса олқишларга лойиқ! (Алишер Файзуллаевнинг ФБ саҳифасидан олинди).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг