Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазирлигига онлайн портални ишга тушириш вазифаси топширилди

АКТ вазирлигига онлайн портални ишга тушириш вазифаси топширилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибида давлат ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Президентимиз «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» доирасида амалга ошириладиган ишларимиз ва уларнинг натижасини аҳолининг барча қатлами ва хорижий ҳамкорларимизга тўлақонли шаклда, содда ва тушунарли тилда етказиб бориш зарурлигини таъкидлади, дея хабар берди Президент матбуот котиби.

Мутасаддиларга янги ёндашувлар асосида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали дастур ижроси бўйича барча даражадаги раҳбарларнинг ҳар ўн беш кунда халққа ҳисобот бериш тизимини йўлга қўйиш ва назоратини ташкил қилиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига дастурнинг жойлардаги ижроси натижадорлигини аҳолига етказиш бўйича онлайн портални ишга тушириш вазифаси топширилди.

Шу билан бирга, дастур ижросининг мониторинги, аҳолининг бу борадаги фикр ва мулоҳазаларини қабул қилишнинг институционал тизими ҳам бўлиши шарт, дея таъкидлади Президент ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш бўйича таклиф киритишни топширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг