«Apple» компанияси «iPhone»лар ишини қасддан секинлаштираётгани учун узр сўраб, батареялар алмаштириш нархини 29 долларга туширди
![«Apple» компанияси «iPhone»лар ишини қасддан секинлаштираётгани учун узр сўраб, батареялар алмаштириш нархини 29 долларга туширди](http://static.xabar.uz/crop/3/6/920__95_3686297002.jpg)
«Apple» компанияси «iPhone»ларнинг ишини атайлаб секинлаштираётгани учун узр сўради.
«Кўпчилигингиз «Apple» бизни алдади дея ҳисоблашингизни биламиз. Шу сабабли сизлардан узр сўраймиз», — деб ёзади корпорациянинг расмий сайти. Компаниянинг таъкидлашича, айни вазиятда кўплаб тушунмовчиликлар ҳам бўлган ва «Apple» янги қурилмаларни сотиш ҳажмини ошириш учун эскиларини ёмонлаш борасида ҳеч қандай чора кўрмаган. Бу ҳақда «ITC.ru» хабар берди.
«Кимёвий жиҳатдан эскирган батареялар юкланишни кўтара олмайдиган бўлиб қолади, айниқса, қуввати камлигида, бу эса айрим вазиятларда қурилманинг кутилмаганда ўчиб қолишига олиб келади», — дея тушунтириш беради компания.
Бундан ташқари «Apple» кафолатсиз аккумуляторларни алмаштириш нархига ўзгартириш киритди. Эндиликда «iPhone 6» ва ундан янгироқ модел эгалари ўз қурилмаларнинг аккумляторини 79 долларга эмас, балки 29 долларга алмаштиришлари мумкин. Бу каби чегирмалар келгуси йилнинг январ ойи охиридан 2018 йилнинг декабрига қадар давом этади.
Шу билан бирга «Apple» 2018 йилнинг бошида iOS амалий тизимининг янгиланган талқинини ишга туширади, бу эса ўз навбатида фойдаланувчиларга «iPhone» батареясининг «соғлиги» ҳақида кўпроқ маълумотларни тақдим этишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Apple» компанияси «iPhone»ларнинг ишини атайлаб секинлаштираётгани сири очилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter