Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Apple» уч камерали янги «iPhone 11 Pro»ни тақдим этди. Нархи 1000 доллар!

«Apple» уч камерали янги «iPhone 11 Pro»ни тақдим этди. Нархи 1000 доллар!

Фото: macrumors.com

«Apple» корпорацияси ўзининг янги – уч камерали «iPhone 11 Pro» ва «iPhone 11 Pro Max» смартфонларини намойиш этди. Тадбир трансляцияси компания сайтида амалга оширилди.

Янги смартфон ташқи кўринишидан ўзидан аввалги «iPhone Xs» ва «Xs Max»дан кўп ҳам фарқланмайди: улар 5,8 ва 6,5 дюйм диоганалли экранга эга бўлишди. Корпуси ҳам ойна ва пўлатдан тайёрланган. Экрани аввалги моделларга қараганда 15 фоизга энергия тежовчи.

Асосий камера учта модулдан иборат: кенг кўриш бурчагига эга асосий, ўта кенг бурчакли ва зум-объективли камералар. Ҳар уччала камера ҳам 4К видео ёза олади. Янги – Deep Fusion технологияси бир вақтнинг ўзида тўққизтагача фото суратга тушира олади, уларнинг бари ўта юқори сифатли битта расмга жамланади.

Смартфон тўқ яшил, қора ва тилла рангда чиқарилади. «iPhone 11 Pro»нинг нархи 1000 долларга баҳоланмоқда, «Pro Max» эса — 1100 долар. Смартфонлар 20 сентябрдан сотувга чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг