«Ақлли чорраҳа» пиёданинг ҳаётини асрайди (видео)
«Honda» автоконцерни АҚШнинг Мэрисвилл шаҳарчасида «ақлли чорраҳа»ни синовдан ўтказяпти — автомобиллар ўртасида ўзаро маълумот алмашишни кўзда тутувчи бу тизим қўққисдан йўлга чиқиб қолувчи пиёдалар ёки велосипедчилар ҳақида вақтида хабар беради.
Компания мутахассислари бу тизим келгусида йўлларни тартибга солиш, авариялар, бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиришга катта ҳисса қўшишига умид қилишяпти.
Технология қандай ишлаши билан қуйидаги видео орқали танишишингиз мумкин. Бу ташаббус синовдан муваффақиятли ўтишига ва албатта, келгусида бизнинг йўлларимизда ҳам пайдо бўлишига умид қилиб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter