Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг улкан камера йиғилди (фото)

Дунёдаги энг улкан камера йиғилди (фото)

Фото: Chudo.tech

Миллий тезлатгичлар лабораторияси мутахассислари дунёдаги энг улкан рақамли камерани йиғишди. Камера Чилидаги Вера Рубин обсерваторияси телескопига ўрнатилади.

Камерани яратишга қарийб 20 йил сарфланди. Катталиги енгил машинача келадиган камеранинг оғирлиги салкам уч тонна.

Улкан камера 3,2 гигапикселли фотосуратлар олади. Олимларнинг айтишича, у билан 25 километр олисдаги голф коптокчасини ҳам кўриш мумкин.

Камера олд линзаси диаметри 1,5 метрдан ошади, иккинчи линзаси диаметри 90 сантиметр, шовқин даражасини пасайтириш учун криостат билан Целсий бўйича –100 даражагача совитилади.

Энди камера транспорт контейнерига жойланиб, Чилига жўнатилади. Унинг ёрдамида астрономик кузатувлар олиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг