Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Глобал смартфонлар бозори: «Xiaomi» энди иккинчи рақамли смартфон ишлаб чиқарувчиси эмас

Глобал смартфонлар бозори: «Xiaomi» энди иккинчи рақамли смартфон ишлаб чиқарувчиси эмас

Фото: «NextPit»

«Canalys» таҳлилчилари жаҳон смартфонлар бозорининг 2021 йил учинчи чорагига бағишланган ҳисоботини эълон қилди. Смартфонлар бозорига таъсирини ўтказаётган глобал миқёсдаги чиплар тақчиллиги 2022 йилгача сақланиб қолади. Ушбу ҳолат смартфонлар савдосини қисқартирмоқда, бироқ муаммони муваффақиятга айлантираётганлар ҳам бор.

2021 йилнинг иккинчи чорагида «Xiaomi» илк маротаба иккинчи рақамли смартфон ишлаб чиқарувчиси даражасигача кўтарилганди. Учинчи чоракда яна ҳаммаси изига қайтди: «Samsung» — етакчи, «Apple» — иккинчи. Олдинги учинчи ўрин ҳам, умуман олганда, «Xiaomi» учун ёмонмас. Смартфонлардан даромад олишда эса «Apple» якка пешқадам.

Жадвалдан кўриниб турибдики, бир йил давомида «Apple» ишлаб чиқаришни бошқалардан кўра кўпроқ ўстира олган. Унинг улуши 12 фоиздан 15 фоизга ошди. Сабаби — янги «iPhone 13»ларга талаб юқори, қолаверса, америкаликларга яримўтказгичлар муаммоси энг кам таъсир ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг