Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илон Маск ва Жефф Безос рақобати фазода давом этади

Илон Маск ва Жефф Безос рақобати фазода давом этади

Фото: «Anadolu Agency»

«Amazon.com Inc.» йўлдошли интернетни ривожлантириш лойиҳасига кўп миллиард долларли сармоя киритмоқда, деб хабар берди «Financial Times».

Ушбу лойиҳа Илон Маскнинг «Starlink» лойиҳасига рақобатчи сифатида кўрилмоқда. «Аmazon» ўз фазовий интернетини рўёбга чиқариш учун бир йўла уч аэрокосмик компания билан шартнома тузди — «Arianespace», «United Launch Alliance» (ULA) ҳамда Жефф Безоснинг ўзига қарашли «Blue Origin».

Лойиҳа яқин беш йил давомида Ер қуйи орбитасига интернет-йўлдошларни олиб чиқиш учун жами 83 маротаба ракета-ташувчиларни учиришни кўзда тутади.

Компания ўз йўлдошли юқори тезликдаги интернетини оддий фойдаланувчилар, тадбиркорлар ва давлат идоралари учун тақдим этмоқчи.

Рақобатчи «Starlink» шу пайтгача 2 мингдан ортиқ йўлдошларини фазога олиб чиқиб, интернет хизматлари кўрсатишни бошлаб юборган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг