Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги келишувни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги келишувни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин

Ҳозирги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар натижасида уларнинг сони кун сайин эмас, соат сайин ортиб бормоқда. Табиийки, тадбиркорларнинг тўлақонли ва сифатли фаолият юритишида бир қатор шарт-шароитлар, инфратузилма, шунингдек, баъзи ҳолларда сервитут ҳуқуқи ҳам керак бўлмоқда.

Cервитут ҳуқуқи ўзи нима?

Cервитут – бу ер эгасининг муайян ҳолларда қўшнига тегишли ердан чекланган тарзда фойдаланишни талаб қилиш ҳуқуқидир.

Биламизки, тадбиркорлик субъектлари учун ҳар бир дақиқа қадрли. Шу мақсадда, ЯИДХП (my.gov.uz)да янги давлат хизмати – ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш тўлиқ автоматлашган ҳолда ишга туширилди.

Сервитут тўғрисидаги келишув давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот фойдаланувчиларга 1 иш куни давомида тақдим қилинади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Албатта, ушбу хизматдан ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдалансангиз, 10 фоиз миқдорида чегирмага эга бўласиз.

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/217

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг