Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Почтага банк хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади

Почтага банк хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади

Фото: Xabar.uz

«Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Унга кўра, 2021 йил 1 майга қадар банк пластик карталарига почта алоқаси бўлимлари орқали тўлиқ хизмат кўрсатиш (карталарни маблағ билан тўлдириш, нақд пул ечиш, жисмоний шахсларни идентификация қилиш) тизими жорий этилади.

2021 йил 1 июлга қадар почта тармоқлари орқали аутсорсинг асосида тижорат банклари номидан жисмоний шахсларга кредит бериш тўғрисида аризаларни қабул қилиш, кредитларни сўндириш бўйича тўловларни қабул қилиш, юридик шахслар кунлик савдо тушумини қабул қилиш каби банк хизматлари кўрсатишни жорий қилинади.

Бунинг учун 2021 йил 1 мартга қадар почта алоқасининг анъанавий ва жорий этилаётган янги хизматлари бўйича малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ўқув марказини ташкил қилинади ҳамда 2021 йил якунига қадар 2 000 та, 2022 йилда барча ходимларнинг малакаси оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг