Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қозоғистон тажрибасини ўрганишдан манфаатдормиз» — Баҳром Зияев

«Қозоғистон тажрибасини ўрганишдан манфаатдормиз» — Баҳром Зияев

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

Сўнгги йилларда мамлакатни рақамлаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган халқаро ҳамкорликлар бугун ўз натижасини бермоқда.

Куни кеча Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида Қозоғистон Республикасининг «Зерде» Миллий инфокоммуникация холдинги вакиллари билан ўтказилган учрашувда ҳам ушбу жиҳатларга алоҳида тўхталиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Баҳром Зияев ва Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази директори Бахтиёр Угламов «Зерде» холдинги бошқарув раиси ўринбосари Марлен Сихаев бошчилигидаги меҳмонларни иккала марказ фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништиришди.

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

«Электрон ҳукуматини ривожлантиришда яхши кўрсаткичга эришган Қозоғистон тажрибасини ўрганишдан манфаатдормиз. Рақамли паспорт, Face ID, аҳоли учун энг долзарб бўлган электрон давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш, электрон ҳукуматнинг бошқа устувор йўналишларида тажрибангиз ва таклифларингиз билан ўртоқлашишингиз биз учун муҳим» – дейди марказ раҳбари Баҳром Зияев.

Учрашув давомида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, истиқболдаги режаларни амалга оширишда ҳар икки томон бир-бирини қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг