Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хулоса: «Рақамли технологиялар сайловнинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилди»

Хулоса: «Рақамли технологиялар сайловнинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилди»

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш натижалари  бўйича дастлабки ҳисоботини тақдим этган ЕХҲТ\ДИИҲБ  ана шу хулосани билдирди.

Кузатувчилар МСК нинг рақамли технологиялардан фаол фойдаланган ҳолда,  сайловга тайёрлагрлик кўриш ва уни ўтказиш борасидаги ишларини ижобий баҳолади. Бугунги кунда МСК йиғилишлари реал вақт режимида трансляция қилингани, Комиссия қарорлари  ижтимоий тармоқлар ва мессенджерларда эълон қилингани, алоҳида қайд этилади.

Масалан, сайловларга тайёргарлик кўриш  жараёнида  ваколатли давлат органларининг ахборот базаларига мувофиқ сайловчи фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган давлат ахборот ресурси - Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилди.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати Давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлар базасига интеграция қилинди, овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг маълумотлари ҳар куни янгиланди.

ЕХҲТ\ДИИҲБ Миссиясининг қайд этганидек,  сайловда иштирок этиш учун қарийб 21 миллион нафар сайловчи рўйхатга олинди. Сайловчилар рўйхати  кенг жамоатчилик учун очиқ бўлди. Айни дамда, 2019 йилда жорий этилган Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати, ҳозирги кунга келиб, анча такомиллаштирилди.

Шунингдек, "Saylov2021" мобиль иловаси орқали сайлов жараёнининг барча янгиликларини, хусусан,  сайловчилар, сайлов комиссиялари  аъзолари, кузатувчилар ва номзодлар  тўғрисидаги маълумотларни кузатиш имкони яратилди.

Шу билан бирга, saylov.uz сайти орқали фуқаролар ўз сайлов участкаларининг геолакациясини  билиш имконига эга бўлишди. “Сайлов участкасининг интерфаол харитаси”  республика бўйича барча сайлов участкаларининг геолокациясини кўриш имконини берди.

Шу билан бирга, МСК нинг Матбуот маркази ҳузурида Ягона Call-маркази ишга туширилди. Унда  сайловчиларнинг барча саволларига малакали мутахассислар ва тажрибали экспертлар ўз вақтида ва батафсил жавоб беришди.

Бундан ташқари, 207 та сайлов участкасида  кузатув камералари ўрнатилди. Овоз бериш жараёни Saylov2021.uz сайлов портали, Матбуот марказидаги катта тониторда, «Ўзбекистон 24» телеканали орқали  ҳамда МКС биносида  8:00 дан 20:00 гача онлайн режимида трансляция қилинди.

207 та шаҳар ва туманларда жами 414 та кузатув камералари ўрнатилди. Бу 2019 йилдагига нисбатан, 147% кўпдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг