Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов Андижон логистика тажрибаси билан танишди

Шерзод Шерматов Андижон логистика тажрибаси билан танишди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Андижон вилоятига ташрифи доирасида Марҳамат тумани ҳокими билан кўришиб, халқаро логистика компаниялари – Ershilogistika ва Cargo Prime фаолияти билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда компаниянинг вилоятда ижара асосидаги 3 та офиси мавжуд бўлиб, Андижон шаҳрида 2 та ва Марҳамат туманида энг катта офиси жойлашган. Ershilogistika компаниясида 65 нафар, Cargo Prime’да 135 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда, шундан 35 нафарини аёллар ташкил этади.

АКТ вазири Шерзод Шерматовнинг Андижон вилоятига ташрифидан асосий мақсад айнан дастурлаш хизматлари ҳажмининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган улушини ва экспортини оширишга қаратилган бўлиб:

  • Марҳаматда фаолият олиб бораётган корхоналарни кенгайтириш;
  • вилоятнинг бошқа туманларида ўз филиалларини ташкил этиш учун «Ўзбектелеком» АК ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ биноларида қулай инфраструктурага эга BPO марказларини имтиёзли шартларда фойдаланишга бериш;
  • Ўзбекистондаги IT корхоналарга берилган солиқ имтиёзлари билан таништириш ҳамда уларни қийнаётган муаммолари бўлса, қонуний ечим топиш масаласида суҳбат олиб борилди.

Cargo Prime логистика компанияси фаолиятини кенгайтириш ва яна 250 нафар туман ёшларини иш билан таъминлаш мақсадида, ҳудуддан 1 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, бу майдонда беш қаватдан иборат бино, меҳмонхона, ўқув хоналари, иш жойлари, дам олиш хоналари ҳамда спорт майдончалари ва яшил ҳудудлар ўрин эгаллайди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида компания томонидан 1,5 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестисия киритилади. Лойиҳанинг мақсади IT ва логистика йўналишидаги хизматларни Марҳамат туманидан туриб АҚШга экспорт қилиш, шунингдек, ушбу йўналишларда ёшларни билим олиш мақсадида академия ташкил этиш ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг