Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази фаолияти билан танишди (фото)

Шерзод Шерматов Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази фаолияти билан танишди (фото)

Фото: «Mitc.uz»

AКТ вазири Шерзод Шерматов «Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази – UNICON.UZ» фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқарилаётган лойиҳаларини жадаллаштириш ва барча давлат органлари орасида ўзаро ҳужжат ва маълумотлар алмашишни осон қилиб тезроқ жорий этиш вазифаларини белгилади.

AКТ вазири Ш. Шерматов корхона ходимлари билан суҳбатлашди. Унда жорий йил августда очилган «UNICON.UZ» янги биносида улар учун барча шароитлар яратилганлиги тўғрисида алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда марказда 220 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Ходимларининг 41 нафари илмий-тадқиқот фаолият билан шуғулланиб, 10 нафари фан номзодлари ва 1 нафари фан доктори ҳисобланмоқда. 28 нафар мустақил тадқиқотчилар илмий ишлар устида фаолият олиб бормоқда. Жорий йилда 71 нафар ходимларнинг малакаси оширилди.

Учрашув доирасида марказ фаолияти тўғрисида тақдимот бўлиб ўтди. Марказда битта илмий-тадқиқот департамент ва 6 та илмий-тадқиқот бўлимлари, шунингдек, ишлаб чиқариш департаменти ҳамда 6 та синов лабораториялари фаолият олиб бормоқда.

«UNICON.UZ» республикамизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида етакчилик қилаётган илмий маскан ҳисобланиб, алоқа соҳаси меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш, стандартлаштириш, метрология, телекоммуникация тармоқларида ишлатиладиган асбоб-ускуналарни сертификатлаштириш, янги техника ва технологияларни жорий этиш каби йўналишларда фаолият юритиб келмоқда.

Жумладан, 2018-2021 йиллар давомида марказ томонидан 23 та мавзудаги илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди, 66 та норматив-ҳуқуқий, 30 та раҳбарий ҳужжатлар ва 57 та давлат стандартлари ишлаб чиқилди.

Марказ фаолилятининг муҳим йўналишларидан бири сертификацияни амалга ошириш ва янги техника ва технологияларини лаборатория синовларидан ўтказиш ҳам ҳисобланади. 2018-2021 йиллар давомида марказ томонидан жами 8,5 мингдан ортиқ лаборатория синовлари ўтказилди ва 4,8 мингдан ортиқ сертификатлар топширилди.

«UNICON.UZ» қатор стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларда ҳам иштирок этмоқда. Улар қаторида Сайлов жараёнини бошқариш тизими, Ўзбекистон Республикасининг сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортлари тизими, «E-kasb.uz» онлайн касб-ҳунарлар платформаси шулар жумласидандир.

Тақдимот доирасида соҳа раҳбари марказнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва мулоҳазаларини билдирди, хусусан, долзарб ва муҳим йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, ходимларнинг малакасини ошириш, уларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг