Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

SMS даври тугадими? АҚШ операторлари унинг ўрнига RCSни жорий этишга киришди

SMS даври тугадими? АҚШ операторлари унинг ўрнига RCSни жорий этишга киришди

Фото: «The Hacker News»

АҚШнинг тўрт уяли алоқа оператори — «AT&T», «Verizon», «T-Mobile» ҳамда «Sprint» матнли хабарларни жўнатишнинг янги сервиси — Cross-Carrier Messaging Initiative (CCMI) қўшма корхонасини тузишга келишиб олди. «Вести» хабарига кўра, янги компаниянинг Rich Communication Services (RCS) стандарти SMS хизматининг ўрнини эгаллайди.

RCS стандарти 2007 йилдаёқ ишлаб чиқилган бўлишига қарамай, операторлар ўртасидаги келишмовчилик сабаб, жорий этилиши ортга сурилиб келаётганди. Уни SMS ва MMSнинг бойитилган гибриди сифатида кўриш мумкин. Биринчидан, RCS-хабар албатта манзилга етиб боради. Хабар Wi-Fi воситасида етиб бормаса, оддий уяли алоқа тармоғи орқали ҳам жўнатилаверади. Бу ҳам тугмали, ҳам сенсорли телефонлар учун бирдек қулай.

Иккинчидан, бу турдаги хабар ҳозирги чатларга хос барча функциялар билан бойитилган. Унга юқори сифатли суратлар қўшилган медиаконтентни қўшиб жўнатса бўлади, фойдаланувчи эса ўзи юборган хабарни суҳбатдоши ўқиётганини индикатор орқали билиб олади.

Америка операторлари RCSни қўлловчи Android-иловани 2020 йилда тақдим этишади. У салонларда сотиладиган барча смартфонларга олдиндан ўрнатилади. CCMI компанияси бошқарувчиси Даг Гарланднинг айтишича, янги мессенжер RCSнинг барча функцияларига эга бўлади: матн териш, медиафайллар ва гуруҳли чатлар индикаторлари.

CCMI бошқа компаниялар, биринчи навбатда, «Samsung» ва «Google» билан ҳамкорликка катта қизиқиш билдиряпти. Гуглчилар ижобий жавоб беришди, АҚШ уяли алоқа операторлари «айфон» фойдаланувчиларини ҳам жалб этишга уриниб кўришди, бироқ ҳозирча «Apple»дан жавоб йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг