«Technovation Challenge» халқаро танловининг янги мавсумдаги туркум тадбирлари дастури эълон қилинди

«Technovation Uzbekistan» жамоаси «Technovation Uzbekistan Launch Week 2018» дастурига старт берилганини эълон қилди. Ушбу дастурдан бир қатор муҳим тадбирлар, «Technovation Challenge» танлови қатнашчилари ва менторларнинг танишуви, семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Эртага, 19 январь куни «Technovation Launch Week»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
20–21 ва 27–28 январь кунлари эса бир қатор семинарлар ва маҳорат дарслари ташкил этилади.
Ушбу тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш шартлари ва бошқа маълумотларни танловнинг расмий сайтидан олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Technovation Challenge» халқаро танлови 2010 йилдан буён дунёнинг қарийб 80 мамлакати, жумладан, икки йилдан буён Ўзбекистонда ҳам ўтказиб келинмоқда. Бу технологик ишланмалар танлови бўлиб, унинг доирасида қизлар жамоаларини ташкил этиш кўзда тутилган. Жамоалар устоз ва мураббийлар раҳбарлигида долзарб муаммони аниқлаши, унинг ечими бўйича илова яратиши, лойиҳанинг тижорий амалга оширилиши учун зарур компанияга асос солиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter