Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Инҳа университетининг тўртинчи босқич талабалари йирик компанияларда амалиёт ўташни бошлашди

Тошкентдаги Инҳа университетининг тўртинчи босқич талабалари йирик компанияларда амалиёт ўташни бошлашди

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг тўртинчи босқич талабалари Ўзбекистоннинг йирик компанияларида амалиёт ўташни бошлади.

IUT тўртинчи босқичининг 99 нафар талабаси бир академик босқич давомида Корея Республикасининг Инҳа университетида таҳсил олиб қайтишгани ҳақида хабар қилган эдик.

Энди бу талабалар  бир неча ой давомида ўз билимларини амалиётда синовдан ўтказадилар.

Ёш мутахассислар гуруҳи «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари бўлган: «Datasite.uz», «Fido-bizness», «Galaxy System», «Venkon Group», «Nowmedia Technologies», «Social Web Solutions» ва «Technologies of Business Processes Navoi» каби IТ-компанияларда амалиёт ўташади.

«Ўзбектелеком», «OKS Technologies», «Skyline», «Turon Telecom», «SOS Group», «East Telecom», «Super Dispatch» ва «Artel» компаниялари ҳам амалиёт ўташ учун бир гуруҳ талабаларни жалб қилишди. Шунингдек, ёш мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида ҳам амалиёт ўтайдилар.

Молиявий институтлар ҳам IUT талабаларини амалиёт ўташга чақиришди. Улар орасида «Ўзбекинвест», «Агробанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Универсалбанк», «Ипотека банк», «Асакабанк», «Қишлоқ қурилиш банк» ва «Миллий банк» каби банклар бор.

Бир гуруҳ талабалар ўз билимларини «Asian Airlines», «Olcha.uz», Бош прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳуқуқ масалаларини ўрганиш институти каби давлат, хусусий ҳамда чет эл компанияларида амалда синаб кўриш имкониятига эга бўлишади.

— Битирувчиларимиз ўз ҳаётининг муҳим босқичига кириб, профессионал фаолиятни бошламоқдалар, — деди Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев. — Мен уларга ўз олдиларига катта мақсадлар қўйиб, муваффақиятга эришишларини тилайман. Хато қилишдан қўрқишмасин, аммо улардан сабоқ чиқаришни ўрганишсин. Ўз навбатида, уларнинг мутахассис сифатида ривожланишларида фаол иштирок этаётган барча компания ва ташкилотларга ўз миннатдорлигимни билдираман. Ишончим комилки, бизнинг ҳамкорлигимиз Ўзбекистондаги ахборот технологиялари соҳасининг ривожланишига ва белгиланган мақсадларга эришишга ўз ҳиссамизни қўшишга имкон беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг