Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ucell» компанияси Навоийда абонентлар сони бўйича етакчи ўринни эгаллаб келмоқда (видео)

«Ucell» компанияси Навоийда абонентлар сони бўйича етакчи ўринни эгаллаб келмоқда (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Ucellнинг минтақавий филиаллари бўйлаб «Xabar.uz» медиа-турлари давом этмоқда. Бу сафар «Ucell-Navoiy» минтақавий филиали фаолияти билан танишамиз.

Ucell-Navoiy» минтақавий филиалида бугунги кунда 50 нафар ходим хизмат қилади. Вилоят бўйича жами учта офис абонентларга хизмат кўрсатмоқда. Булар – Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларидаги абонентларга хизмат кўрсатиш ва савдо офисларидир.

— Бундан ташқари вилоят бўйича жами 103 та дилерлик савдо шохобчалари мавжуд бўлиб, улардан 21 нафарини мобил дилерлар ташкил этади, — дейди «Ucell-Navoiy» минтақавий филиали директори Алишер Гаппаров. — Пандемия шароитида айнан шундай мобил дилерларимиз абонентларимизнинг манзилларига SIM-карталарни етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича етакчи ўринларни эгаллашди. Мана бир неча йилдирки, «Ucell» компанияси Навоий вилоятида абонентлар сони жиҳатдан етакчи ўринни эгаллаб келади. 2020 йили, албатта, биз учун жуда ҳам унумли бўлди, яъни ўз олдимизга қўйган жуда кўп мақсадларимизга эришдик. 2021 йилда ҳам асосий мақсадларимиздан бири — бу ҳудуддаги ўз позициямизни йўқотмаслик бўлиб қолади. Биз доим сизга сифатли алоқа хизматларини тақдим қилишдан хурсандмиз.

«Ucell-Navoiy» абонентларга хизмат кўрсатиш гуруҳи раҳбари Улуғбек Барноев шундай деди:

— Жами 10 нафар операторимиз мижозларимизга сифатли хизмат кўрсатишмоқда. Кун давомида улар ўртача Навоийда 200-250 нафар, Зафаршон шаҳрида 150-200 нафар, Учқудуқ туманида 100 дан зиёд абонентларимизга хизмат кўрсатишади. Асосий мақсадимиз мижозларимизга компания хизматларини сифатли етказиш, уларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганишдан иборат. Янада қулайлик яратиш мақсадида офисимизда 7 кун хизмат кўрсатишни таъминлаганмиз. Карантин вақтида ҳам офисимиз карантин чораларига амал қилган ҳолда хизмат кўрсатишни тўхтатгани йўқ.

Компания дилерлари билан ҳам суҳбатда бўлдик. Шоҳиста Қурбонова улардан бири бўлди.

— Мен 2010 йилдан бери Навоий вилоят «Ucell» компанияси дилери бўлиб ишлаб келаман. Биз асосан абонентларларга хизмат кўрсатамиз. SIM-карталар расмийлаштирамиз, қўшимча SIM-карталар улаймиз, ҳар бир абонентнинг талабига асосан ишлаймиз. «Ucell» ҳар бир абонент талабини инобатга олиб, акциялар ва бонуслар жорий қилиб боради. Дилерларга ҳам кўплаб рағбатлантиришлар қилинади. Биз «Ucell»нинг келажагига ишонамиз, — дейди Шоҳиста.

— 2010 йилдан бери «COSCOM MCHJ» корхонаси билан ҳамкорликда фаолият юритиб келмоқдамиз. Биринчи бошлаган вақтимизда мобил хизмат кўрсатиш автомашинамиз битта эди. Ҳозирги кунда фаолият кўрсатиш даврида автомобилимиз иккита. 2020 йил, пандемия даврида транспортларга чекловлари ўрнатилгани учун велосепедларда аҳолига хизмат кўрсатдик, дейди  мобил дилер Шуҳрат Тўхтаев.

«Ucell-Navoiy» минтақавий офиси бош муҳандиси Алишер Ибодуллаев ҳудудда йўлга қўйилаётган техник жараёнлар ҳақида ўртоқлашди:

— Компаниянинг Навоий вилояти ҳудудий бўлимида 25 та техник мутахассис бўлиб, 200дан зиёд таянч станциясига техник хизмат кўрсатиб келади. Таянч станцияларининг 110 тасида 3G, 107 тасида 4G тармоғи ўрнатилган бўлиб, вилоятимизда ҳамма шаҳар ва туман марказлари интернет тармоғи билан таъминланган. Компания томонидан асосий эътибор «Навоий тоғ-металлургия комбинати»нинг ишлаб чиқариш ҳудудларида ва руда қазиб чиқариш ҳудларида узликсиз алоқани таъминлашга қаратилган. Энг узоқ ҳудуд бўлган «Навоий-Зарафшон-Учқудуқ» автомагистралининг 90 фоизи компания алоқа хизмати билан қамраб олинган. Асосий мақсадимиз абонентларга узлуксиз ва сифатли алоқа хизматларини таъминлашдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг