Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Uzcard компанияси ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ўртасида меморандум имзоланди

Uzcard компанияси ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ўртасида меморандум имзоланди

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

26 январь куни Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.

Меморандумдан асосий мақсад – Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ва молиявий технологияларни ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.

Мазкур келишувда Ягона умумреспублика процессинг маркази бош директори Фаррух Зияев ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази раҳбари Баҳром Зияев ҳамда ҳар иккала томон вакиллари иштирок этишди.  

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

Учрашувда томонлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари улушини ошириш, жисмоний ва юридик шахсларга электрон давлат ҳамда рақамли молиявий хизматларни тақдим этишни назарда тутувчи кенг қамровли қулайликлар яратиш, улар учун электрон тўловлар имкониятларини кенгайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига онлайн хизматлар кўрсатиш учун керакли маълумотлар алмашинувини ташкил этиш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасининг бошқа истиқболли йўналишларида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Фото: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тўловларни амалга оширишни соддалаштириш, қўшимча тўлов хизматларини жорий этиш, электрон давлат хизматлари ҳамда молиявий хизматларни кўрсатишда тизимлар ўртасида маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш юзасидан технологик ечимлар топиш ҳамда электрон тижоратни ривожлантириш йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг