Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги VoWi-Fi технологияси билан мобил алоқа доим барқарор бўлади

Янги VoWi-Fi технологияси билан мобил алоқа доим барқарор бўлади

Фото: UZTELECOM

VoWi-Fi нима?

VoWi-Fi (Voise over Wi-Fi) технологияси ёрдамида сиз мобил тармоқ сигнали заиф бўлган жойларда ҳам Wi-Fi орқали қўнғироқ қилишингиз ва хабар юборишингиз мумкин.

VoWi-Fi кимлар учун фойдали?

Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун: агар сиз зич қурилган ҳудудда яшасангиз ва мобил сигнал яхши етиб бормаса, VoWi-Fi технологияси ёрдамида қўнғироқларнинг барқарор сифатини таъминлашингиз мумкин. Юқори сифат уйингиздаги Wi-Fi орқали таъминланади.

Шаҳардан узоқда бўлганлар учун: энди мобил алоқа сигнали заиф бўлган жойларда ҳам сиз VoWi-Fi хизматидан фойдаланган ҳолда, Интернет ёрдамида барқарор алоқа ўрнатишингиз мумкин.

VoWi-Fi қандай уланади?

UZTELECOMнинг VoWi-Fi хизматига уланиш жуда осон. Бунинг учун фақатгина ушбу технологияни қўллаб-қувватлайдиган смартфон ва Wi-Fi тармоғи керак бўлади. Телефонингиз созламаларидан VoWi-Fi функциясини ёқинг ва исталган жойда алоқа сифатидан баҳраманд бўлинг.

UZTELECOMнинг VoWi-Fi хизмати орқали қўнғироқларни амалга оширинг ва доим алоқада қолинг!

Реклама

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг