Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

55 метрли шоколадли поезд Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

55 метрли шоколадли поезд Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Фото: guinnessworldrecords

Мальталик машҳур шоколадчи Эндрю Фарружия узунлиги 55,27 метр бўлган шоколадли поезд ҳайкалини яратиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу асар Олимпия сув ҳавзасидан ҳам узунроқ бўлиб, Белгия шоколадидан тайёрланган. Поезд бир локомотив ва 22 та вагондан иборат, унинг ҳар бир қисми 160 килограммгача тош босади.

Фото: Francesco Enriquez / IPA via ZUMA Press / ТАСС

Ушбу рекорд устида тайёргарлик ишлари бир йил давом этди, бевосита яратиш жараёнига эса тўрт ой вақт кетди. Ҳайкални ясашда Мальта ва Италия ошпазлик мактаби талабалари ҳам иштирок этишди. Жами 5000 га яқин майда деталлар қўлда ишланган. Энг мураккаб жараён бу улкан экспонатни Миланга шикастламасдан етказиб бериш бўлган.

Эндрю Фарружия бунгача ҳам бир нечта рекордларни ўрнатган. У 2012 йилда Брюсселда 34 метрлик шоколад поезд, 2014 йилда эса Дубайда Бурж Халифа биносининг 13,5 метрлик шоколадли нусхасини яратган эди. Поезд узоқ вақт очиқ ҳавода тургани сабабли уни ейиш мумкин эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг