Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саккиз ёшли болакай онасини ўлимдан сақлаб қолди

Саккиз ёшли болакай онасини ўлимдан сақлаб қолди

Фото: «Lenta»

Англиянинг Флинтшир шаҳрида яшовчи 8 ёшли бола анафилактик шокка тушган онасини қутқариб қолди. Бу ҳақда «Lenta» хабар берган.

Икки боланинг онаси 34 ёшли Женнифер Лэмб ўғли Уильям билан уйида ўтирганди. Аёл еган шоколад кучли аллергик таъсирланишни чақириб, у бўғила бошлади. Женнифер ўғлининг эътиборини жалб қилиш учун буюмларни отиб, товуш чиқаришга уринди.

Уильям онасининг ёнига югуриб келиб, аҳвол ёмонлигини дарров англади ва «Тез ёрдам» чақирди.

Лэмб ўғлининг қўнғироғини эслайди: «Мен суҳбатнинг ҳаммасини яхши эшитмадим. Лекин унинг диспетчерга: «Онамга нимадир бўлди, у бўғиляпти», дегани эсимда».

Болакай шифокорнинг тавсияларини тезда бажарди: онасини полга ётқизиб, нафас йўлини очиш учун бошини орқага ташлади. Сўнгра тиббиёт ходимларига эшикни очиб қўйиб, уларнинг келишини кута бошлади.

— Шифокорлар ўн дақиқада етиб келишди, — дейди Лэмб. — Бироқ ҳаётимни, шубҳасиз, болажоним сақлаб қолди. Уэльс фуқаросини шифохонага олиб боришиб, аллергия сабабини аниқлаш учун таҳлиллар олишди.

Лэмб ўғлига миннатдорчилик билдириб, уни қаҳрамон деб атади.

Ўғлим мақтовдан хижолат чекди. Фикрича, унинг ўрнида бўлган ҳар ким шундай қилган бўларди. Лекин у мен учун чинакам суперюлдуз. Чунки болам эндигина саккизга тўлди, — дейди онаси.

Дастлаб сал қўрқиб кетдим, бироқ кейин ўзимни қўлга олиб, тинчландим, — дейди Уильям.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг