Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адабиёт бўйича Нобел соҳибаси эълон қилинди

Адабиёт бўйича Нобел соҳибаси эълон қилинди

Фото: Anne Carson

2026 йилги адабиёт бўйича Нобел мукофоти канадалик Энн Карсонга берилди.

Бу ҳақда Нобел қўмитаси сайтида маълум қилинди. Айтилишича, Энн Карсон бу эътирофга «мумтоз адабий анъаналарни жонли ва эркин тарзда замонавий шакллар билан бойитган жасур ҳамда янгиликка тўла ижоди учун» лойиқ топилган.

Карсон нафақат ёзувчи, балки шоира, мумтоз тиллар ва адабиёт ўқитувчиси, шунингдек, Симонид, Сапфо, Эсхил, Софокл, Еврипид ҳамда Катулл асарлари таржимони ҳамдир. У 18 дан ортиқ китоб муаллифи ҳисобланади.

Бошқа номзодларнинг исмлари ошкор этилмайди — номинациялар ва саралаш жараёнига оид маълумотлар мукофот топширилганидан 50 йил ўтибгина эълон қилинади.

Аввалроқ кимё бўйича Нобел мукофоти Япония ва Франция олимларига насиб этганди. Улар асимметрик органик синтезда чизиқли бўлмаган эффектлар ва автокатализ ҳодисасини кашф этганлиги учун ғолиб бўлган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг